03:32 14 Декабр 2017
Эфир
Жаҳонгир Позилжонов, воқеа жойидан сурат

Жаҳонгир Позилжонов: мен фарзандларимнинг келажаги учун овоз бергани келдим

Sputnik / Стрингер
Сиёсат
Ҳавола олиш
35011

Сайловларга машҳурларни ва эстрада юлдузларини атайлаб жалб қилганимиз йўқ, деб таъкидлади Спутник мухбирига "Ўзбекнаво" эсрада бирлашмаси раиси Фарҳод Жўраев

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда, сайловлар бўлиб ўтди, деб тан олинди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчиларнинг 72%дан ортиғи овоз бериб бўлди.

Ушбу жараёнга машҳурлар ҳам келиб қўшилишмоқда, улар орасида кино ва театрнинг кўзга кўринган актёрлари, эстрада юлдузлари ижрочилари ҳам талайгина.

"Ўзбекнаво" эсрада бирлашмаси раиси Фарҳод Жўраевнинг Спутник мухбирига айтишича, бирлашма сайловларда иштирок этишлари учун машҳуларни атай жалб қилгани йўқ. Санъаткорларнинг ўзлари фуқаролар орасида ташвиқот ишларини олиб бориш истагини билдирганлар ҳамда сайлов жараёнига ҳам ўз хоҳишлари билан келганлар. Қўшиқчиларнинг аксарияти сайловларни ёритиш учун ташкил қилинган пресс-клубга қадамранжида қилдилар. Улар орасида Муниса Ризаева, Жаҳонгир Позилжонов, Лола Аҳмедова, Севара Солиева, Сардор Раҳимхон ва бошқаларни учратиш мумкин эди…

"Ўзим танлаган номзод учун овоз беришни муқаддас бурчим деб биламан. Менинг тўрт нафар фарзандим бор, умуман олганда мен уларнинг келажаги учун овоз беряпман. Таъкидлаш жоизки, бу йилги сайловлар Ўзбекистонда янгича руҳда кечяпти. Илк маротаба сайлов жараёнини ёритиш учун махсус пресс-клуб ташкил этилди. Буларнинг барчаси кишини завқлантирмай қолмади, албатта. Чунки бу дегани — Ўзбекистонда сайловлар очиқ ва шаффоф ташкил этилиши учун барча чора-тадбирлар кўриляпти. Дунё кузатувчилари буни тан оляпти", — деб таъкидлаган Спутник нашрига берган интервьюсида таниқли актёр, режиссёр ва қўшиқчи — Жаҳонгир Позилжонов.

Хонанданинг сўзларига кўра, у сайлов участкасига саҳарлаб келган, аммо вақт ҳали жуда эрталигига қарамай, овоз беришга келганлар кўпчиликни ташкил қилган. Одамлар худдики байрамга келгандек, оилавий келишяпти, деб таъкидлайди у.

Ҳамманинг кайфияти аъло.

"Мухлисларим мени ўраб олди, селфи қилиб бўлишгач, дастхат олишди. Бугунги овоз бериш жараёнида қатнашаётганим жуда катта завқ берди менга. Расмиятчиликдан дарак ҳам йўқ, ҳаммаси оддий, уйдагидек. Сайловчилар учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилган, номзодларнинг ҳар бири ҳақида ҳам маълумотлар батафсил берилган", — дея суҳбатга якун ясади Позилжонов.

Теглар:
МСК, машҳурлар, юлдузлар, президент, сайлов, сайлов, Жаҳонгир Позилжонов, Ўзбекистон

Асосий мавзулар