Илхам Алиев Мирзиёевни табриклади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишОзарбайжон президенти Илхам Алиев
Озарбайжон президенти Илхам Алиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алиев Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва давлатни бошқаришда муваффақият тилади.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Озарбайжон раҳбари Илхам Алиев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши муносабати билан табриклади, деб хабар қилмоқда Озарбайжон президенти матбуот хизмати.

"Ўзбекистон президенти лавозимига сайланишингиз билан чин юракдан табриклайман. Ишончим комилки, бизнинг биргаликдаги ҳаракатларимиз келажакда ҳам стратегик ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, Ўзбекистон ва Озарбайжон орасида икки халқ манфаати, ҳудда тинчлик ва барқарорлик ва хавфсизлик йўлида кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган  бўлади", — дейилган Озарбайжон раҳбари табрик хатида.

Шунингдек Алиев Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, давлат ва "қардош ўзбек халқи манфаати" йўлидаги фаолиятида ва муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда якунланган президент сайловида Шавкат Мирзиёев 88,61 % овоз тўплаб ишончли ғалаба қозонди.

Янгиликлар лентаси
0