13:33 23 Июн 2017
Эфир
Одил судлов маъбудаси Фемида, архив сурат

Ўзбекистонда прокуратура органлари касб байрами белгиланади

© Flickr/ Rae Allen
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (61)
43111

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Олий Мажлис депутатлари "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, 6 декабр куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган.

Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг, тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиққанлар.

"Илгари парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинган эди.

Парламент вакиллари ўз ишларини "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан бошладилар. Прокуратура органлари ходимларининг касб байрамини белгилаш прокуратура органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, улар томонидан хизмат вазифаларининг виждонан бажарилишини рағбатлантиришга хизмат қилади", — дейилган хабар матнида.

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (61)
Теглар:
Олий Мажлис, касб байрам, прокуратура, янги қонун, Ўзбекистон

Асосий мавзулар