Обама: Мирзиёевнинг Президент этиб сайланиши Ўзбекистон учун муҳим даврни бошлаб берди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келишда давом этмоқда

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 4-декабр куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови натижалари эълон қилинди. МСК қарорига кўра, Шавкат Мирзиёев Президент лавозимига сайланган, деб тан олинди. Мирзиёевнинг Президент этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарларидан табрик телеграммалари келишда давом этмоқда, деб хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда сайловлардан кейинги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Ўҳў! Сўнгги 7 кун ичида Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 5 хабар
Хабарда таъкидланишича, 10-декабр куни Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обама Шавкат Мирзиёевни табриклаб табрик телеграммасини йўллаган.

"Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига. Муҳтарам жаноб Президент! Америка Қўшма Штатлари номидан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан муборакбод этаман. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари мамлакатингиз мустақилликка эришгач, яъни 25-йил аввал бошланган. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги, суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга доир сиёсатимиз бугун ҳам давом этмоқда.

Сизнинг Президент этиб сайланишингиз Ўзбекистон учун муҳим даврни бошлаб берди. Сизнинг минтақада ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда халқаро муносабатларда мувозанатни сақлашга қаратаётган алоҳида эътиборингизни қўллаб-қувватлайман. Шунингдек, Президент вазифасини бажарувчи сифатида муҳим соҳаларда, шу жумладан, иқтисодиёт ва қонун устуворлиги соҳаларида Сиз бошлаган ишларни катта мамнуният билан қайд этаман.

Ҳукуматингиз билан ўрнатилган ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз ҳамда ушбу алоқаларни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятларни ишга соламиз. Ўзаро умумий манфаатларимизни ҳисобга олиб, мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида биргаликдаги ишларимизни давом эттирамиз, деган умиддаман", — дейилган қутлов матнида.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 4-декабр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловида ЎзЛиДеп партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 88,6% овозини олишга муваффақ бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0