Рустам Азимов қайси лавозимда қолгани ойдинлашди ёхуд ҳукуматнинг янги таркиби ҳақида

© Sputnik / Алексей ДружининРустам Азимов
Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби келтирилди

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида келтирилган хабарга кўра, бугун Ўзбекистон Молия вазирлигидан кетган Рустам Азимов ҳукумат таркибида қолган.

Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби эса қуйидагича:

Арипов Абдулла Ниғматович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири.

Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Арипов фаолиятига назар: алоқа соҳасидан юксак чўққилар сари йўл
Бош вазир қуйидаги вазирликлар фаолиятини мувофиқлаштиради: Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари: Раматов Ачилбай Жуманиязович; Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва курилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари; Азимов Рустам Содиқович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари.

Мирзаев Зойир Тоирович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари.

Ўзбекистонда ёппасига кадрлар алмашуви рўй бермоқда
Ибрагимов Ғуломжон Иномович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари.

Розуқулов Улуғбек Убайдуллаевич — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзавтосанот” акциядордик компанияси бошқаруви раиси — Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари.

Икрамов Адҳам Илҳомович — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири — Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари.

Норбоева Танзила Камаловна — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Янгиликлар лентаси
0