07:54 21 Август 2017
Эфир
Самарқанд вилоятига кириш

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинлади

Sputnik / Михаил Генис
Сиёсат
Ҳавола олиш
130451

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокими этиб сайланган

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. 15-декабр куни Ҳукумат порталида Самарқанд вилоятининг эндиликда собиқ ҳокими Зойир Мирзаев бундан буёғига Бош вазир ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари лавозимида фаолият юритиши ҳақида маълумот берилган эди.

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига ким тайинланиши эса шу кунгача номаълумлигича қолаётганди.

Ўзбекистон президенти расмий сайтида берилган хабарга кўра, куни кеча, яъни 23 декабр куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилган.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокими этиб сайланган.

Ҳиммат Оқбўтаев 1962 йил 1 февралда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Маълумоти – олий.

Меҳнат фаолиятини 1979 йилда Ургут туманида жамоа хўжалиги аъзоси сифатида бошлаган. Ҳарбий хизматни ўтагандан сўнг 1983-1988 йилларда Тошкент давлат университетида таҳсил олган.

1988-1991 йилларда Ургут туманидаги жамоа хўжалигидаҳуқуқшунос, 1991-1992 йилларда Навоий вилояти Хатирчи тумани прокуратураси иш ўрганувчиси, 1992-1993 йилларда Навоий тумани прокурори катта ёрдамчиси, 1993-1994 йилларда Навоий вилояти прокуратураси ички ишлар идораларида тергов ва суриштирувустидан назорат бўлими катта прокурори, 1994-1996 йилларда Навоий шаҳар прокурори ўринбосари, 1996-1999 йилларда Навоий тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Кресло
Sputnik / Михаил Воскресенский
1999-2000 йилларда Навоий вилояти прокуратураси иқтисодий жиноятлар ва коррупциягақаршикурашиш бўлими катта терговчиси, 2000-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларида терговниназорат қилиш бошқармаси прокурори, катта прокурори, 2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги идораларидатергов ва суриштирув устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2003-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги органларидақонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи, 2004-2006 йилларда Навоий вилояти прокурори ўринбосари вазифаларида ишлаган.

2006-2016 йилларда Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокими лавозимида меҳнат қилган.

Оқбўтаев 2016 йил март ойидан бошлаб, 23 декабрга қадар Самарканд вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Теглар:
кадрлар алмашуви, Самарқанд ҳокими, ҳоким, Мирзиёев

Асосий мавзулар