07:54 21 Август 2017
Эфир
МСК видео-анжуман кўринишида йиғилиш ўтказди

МСК депутат Аҳмаджон Ғофуровнинг ваколатини муддатидан олдин тўхтатди

© ЦИК Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
68312

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғофуровнинг ваколатини муддатдан аввал тўхтатди

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. 2016 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошқарди, деб хабар қилмоқда МСК матбуот-хизмати.

Хабарда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғофуровнинг ваколатини муддатдан аввал тўхтатгани айтилган.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 16-Пахтаобод сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати А.Ғофуровнинг депутатлик ваколати берган аризасига биноан муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди", дейилган хабар матнида.

Асосий мавзулар