11:06 23 Август 2017
Эфир
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Атамбаев Ислом Каримов қабрига гул қўйди

© Пресс-служба президента Кыргызстана
Сиёсат
Ҳавола олиш
51453

Бугун Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келди

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Самарқанд шаҳрига ишчи ташриф билан келган Алмазбек Атамбаев Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Хабарда таъкидланишича, Атамбаев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирган ва марҳум президент қабри устига гул қўйган.

Атамбаевга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилмоқда, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев ҳам Ислом Каримов қабрига гул қўйган.

Теглар:
Ислом Каримов қабри, Атамбаев, Самарқанд

Асосий мавзулар