11:43 21 Август 2017
Эфир
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, архив сурат

Бугун халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияси чақирилди

UZ24
Сиёсат
Ҳавола олиш
63812

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ, 2016 йилнинг 29 декабрь куни соат 11.00 да халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси ўтказилади, деб хабар қилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. 29 декабрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияси ўтказилади, деб хабар қилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2016 йил 9 ойлик ижроси ва 2017 йилга мўлжаллаган бюджети параметрлари лойиҳаси тўғрисида;

Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида;

Тошкент шаҳрини 2017—2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари прогноз дастурини тасдиқлаш тўғрисида;

2016 йил "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурининг ижроси тўғрисида;

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан Чилонзор тумани ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

"Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида;

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг фаолияти тўғрисида;

Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳининг 2017 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2017 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масалалар.

Асосий мавзулар