03:43 31 Март 2017
Эфир
Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи, архив сурат

Путин Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Сиёсат
Ҳавола олиш
27111

Россия президенти Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонликни таъминлаш учун Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Россия етакчиси Владимир Путин қатор давлат раҳбарларига Янги йил байрами арафасида табрик телеграммасини йўллади, деб хабар қилмоқда Кремс матбуот-хизмати.

Россия президенти Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга ҳам ўз табригини йўллади.

Кремл сайтида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон президентига йўллаган табригида Россия етакчиси кенгайиб бораётган сиёсий диалог ҳақида тўхталиб ўтган ҳамда турли соҳаларда олиб борилаётган икки томонлама ҳамкорликни алоҳида таъкидлаган.

Владимир Путин шунингдек Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонликни таъминлаш учун Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик муносабатлари келгусида янада мустаҳкамланишига умид билдирган.

Теглар:
Янги йил, табрик, Россия, Мирзиёев, Путин

Асосий мавзулар