15:44 19 Октябр 2017
Эфир
Ўзбекистон ТИВ биноси, архив сурат

Ўзбекистон ва Германия ўртасида битим имзоланди

© МИД Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
22841

Битим Германия Федератив Республикаси ҳукуматининг Ўзбекистонга техник кўмак кўрсатишини назарда тутади

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 2016-йилнинг 31-декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида "Экотизимли ёндашув асосида ердан фойдаланиш ва Амударё қуйи оқимида экотизимни сақлаш" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида техник ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди, деб хабар қилинган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

Таъкидланишича, ушбу битим ГФР Ҳукуматининг Ўзбекистонга техник кўмак кўрсатишини назарда тутиб, унинг мақсади иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш чора-тадбирларига кўмаклашиш йўли билан Ўзбекистон Республикасида иқлимни ҳимоя қилиш ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшиш ҳисобланади.

Мазкур Битимнинг 9-моддасига биноан ҳужжат 2016-йил 31-декабрдан кучга кирди.

Теглар:
битим, Ўзбекистон, Германия

Асосий мавзулар