23:40 19 Феврал 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, архив сурат

Мирзиёев Эрдўғонга таъзия билдирди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Сиёсат
Ҳавола олиш
15320

Туркиядаги тунги клубланинг бирида содир этилган теракт туфайли 39 киши қурбон бўлган, 69 киши жароҳатланган. Қурбон бўлганларнинг 16 нафари чет эллик фуқаролардир

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Туркия раҳбарига ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоғанган ва қардош турк халқига Истанбул шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан таъзия изҳор этади. Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради. Жароҳат олганларга қисқа муддатда соғайиб кетишларини тилади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги тунги клубланинг бирида содир этилган теракт туфайли 39 киши қурбон бўлган, 69 киши жароҳатланган. Қурбон бўлганларнинг 16 нафари чет эллик фуқаролардир.

Истанбулда содир этилган мудҳиш ҳодиса учун "Ислом Давлати" террорчилик уюшмаси жавобгарликни ўз бўйнига олди.

Теглар:
теракт, таъзия, Эрдўғон, Шавкат Мирзиёев