05:10 20 Август 2017
Эфир
2017 йил откриткаси

Мирзиёев, Путин ва Назарбоев Янги йил мурожаатида нималарни эсга олишди?

Владимир Астапкович
Сиёсат
Ҳавола олиш
Дилшода Раҳматова
159688

Турли давлат раҳбарлари ўз халқини Янги йил билан табриклар экан байрам нутқида нималарни эсга олдилар ва халқни нимага даъват қилдилар?

ТОШКЕНТ. 2 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳаётига катта ўзгаришларни олиб келган 2016 йил ҳам ортда қолди. 31 декабр куни интиқлик билан кутадиган, қарийб оилавий анъаналаримиздан бирига айланган бир ҳолат — бу албатта, Президент табригидир.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўзбек халқи байрам табригини президентнинг ўзидан эшитди

Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов табриги бизга телевидение орқали ўқиб эшиттирилар эди. Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек халқини шахсан табриклаш анъанасини киритди. Ўзбекистон халқи биринчи марта президент табригини диктордан эмас, балки давлат раҳбарининг шахсан ўзидан тинглашга муваффақ бўлди.

Шавкат Мирзиёев 2016-йилда Ўзбекистон ҳаётида яхши кунлар ва шу билан бирга оғир синовлар бўлганини, аммо ўзбек халқи ўз матонати туфайли қийинчиликларни муносиб енгиб ўтганини таъкидлади. "Ўтаётган йилни деҳқон ва фермерларимиз, ишчи ва қурувчилар, ўқитувчи ва шифокорлар, жасур ҳарбийларимиз, олимлар, ижодкор зиёлилар — барча касб эгалари ёруғ юз билан якунладилар", деб эътироф этди у. Ва айниқса, ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиада ва Паралимпия ўйинларида эришган беқиёс ютуқлари Ўзбекистон шуҳратини бутун дунёга янада юксалтирганини қўшимча қилди.

Шунингдек, 2017-йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб номлангани, бунинг негизида "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ" деган олижаноб мақсад ётганини қайд этди. Ҳамда янги — 2017-йилнинг қадами жонажон Ватанимизга қутлуғ ва баракали келсин, дея тилак билдирди.

Путин ўз халқини "бир оз сеҳргар бўлишга" чорлади

Россия президенти Владимир Путин ҳам 2016-йил мураккаб келганини, аммо қийинчиликлар бутун мамлакатни янада жипслаштиргани ва улкан "имкониятлар захирасини кашф қилишга" ундаганини қайд этди. "Асосийси — биз ўзимизга, ўз кучимизга, ўз давлатимизга ишонамиз. Биз ишлаяпмиз, ишларимиз муваффақиятли кечаяпти ва кўп нарсанинг уддасидан чиқаяпмиз", — деди Путин.

Россия президенти шунингдек, Ватан олдидаги бурчини адо этаётган ва шу сабабли янги йилни қадрдон уйидан йироқларда кутаётган россияликларни эслади ва уларга энг эзгу тилакларни билдириб ўтди.

Президент РФ В. Путин выступил на торжественном приёме в Кремле
© Sputnik/ Михаил Климентьев
Президент РФ В. Путин выступил на торжественном приёме в Кремле

Владимир Путин Россия фуқароларини Янги йил оқшомида "бир оз сеҳргар" бўлишга чорлади. "Бунинг учун ота-онага меҳр-мурувватли бўлиш, фарзандларингизни яхши кўриш, оилангизни, ҳамкасбларини ҳурмат қилиш, дўстликни асраш, ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтожларга ёрдам бериш ва меҳрибон бўлиш лозим, холос", деди Путин.

Дональд Трамп энг аввало ўз душманларига табрик йўллади

АҚШнинг янги сайланган президенти ўзининг Твиттердаги саҳифасида Янги йил табрикномасини эълон қилди.Happy New Year to all, including to my many enemies and those who have fought me and lost so badly they just don't know what to do. Love!

​​"Барчани Янги йил билан! Шу жумладан, менинг кўпсонли душманларимни ҳам! Ҳамда мен билан курашган ва мағлуб бўлган, энди эса нима қиларини билмай ўтирган ғанимларимни табриклайман!, — деб ёзган Трамп.

Порошенко ўз байрам нутқида Россия, уруш ва АҚШ санкциялари ҳақида гапирди

"Азиз ватандошлар! Украина оккупацияси — бу вақтинчалик. Биз албатта, қайта бирлашамиз. Украина ягона. Украинага шон-шарафлар ", — деб баёнот қилган Петр Порошенко Донбассда ҳарбийларга янги йил нутқи билан мурожаат қилиб.

Президент Украины Пётр Порошенко
© Sputnik/ Стрингер
Президент Украины Пётр Порошенко

Порошенконинг нутқини тингловчилар ҳайқириқлар ва гулдурос қарсаклар билан кутиб олганлар.

Энг қизиғи, Украина президенти ҳарбийларни табриклар экан, Россия, уруш ва АҚШ санкцияларини кўпроқ тилга олган ва гапидан кўриниб турибдики, халққа соғлиқ ва бахт тилаш ўрнига украиналикларни урушга чорлаган.

Қозоғистон президенти 2017 йил мамлакатда йирик халқаро тадбилар бўлиб ўтишини эълон қилди

"Остона "ЭКСПО" кўргазмасида бутун коинотдан меҳмонларни қабул қилади, бундан ташқари БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий бўлмаган аъзолик вазифаларини бажара бошлашини маълум қилди.

Президент Казахстан Нурсултан Назарбаев
© Sputnik/ Mikhail Voskresenskiy
Президент Казахстан Нурсултан Назарбаев

"Бу тузилма глобал тинчлик ва хавфсизлик учун жавоб беради — буларнинг барчаси Қозоғистон ва ҳар биримиз учун муҳимдир" — дея таъкидлади Назарбоев ўз байрам нутқида.

Олланд миллатчилик хавфи бош кўтараётганини таъкидлади

Франция президенти Франсуа Олланд ўзининг янги йил олдидаги мурожаатида мамлакатда миллатчилик хавфи бош кўтараётгани ҳақида баёнот қилди. Айтиш жоизки, жорий йилда Олланднинг президентлик ваколати ўз ниҳоясига етади, шу боис у сўнгги бор Франция халқини Янги йил байрами билан табриклади.

© Ruptly.
Гнусные и подлые – президент Франции Франсуа Олланд о терактах в Брюсселе

Тарихда шундай даврлар бўладики, ҳаммаси фожеавий тарзда ўзгариб кетиши мумкин. Ҳозир биз ана шундай даврларнинг биридамиз", — дея таъкидлади Олланд.

Теглар:
Назарбоев, Олланд, Порошенко, 2017 йил, янги йил, Мирзиёев, Путин

Асосий мавзулар