15:46 19 Январ 2017
Эфир
Истанбул шаҳри,архив сурат

Манба: Туркия теракт юзасидан Ўзбекистон томонга билдириш ҳужжатларини тақдим этани йўқ

REUTERS/ STRINGER
Сиёсат
Ҳавола олиш
482 0 0

"Туркия томондан билдиришнома ҳозирча келгани йўқ. Агар шундай маълумот бизга берилган тақдирда Ўзбекистон томон иш бошлайди, бундай ҳолатларда белгиланган қоидалар мавжуд", - деб таъкидлаган РИА Новостига Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистон махсус хизматлари Истанбулда рўй берган терактда гумон қилинаётганлар ҳақида Туркиядан билдириш ҳужжатларини олганлари йўқ, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни CNN Turk телеканали полициядан олинган маълумотлар асосида Истанбулда содир этилган терактда "ИД"га алоқаси бўлган Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси гумон қилинаётгани ҳақида хабар берган эди.

"Билдириш ҳужжатлари тркиятомондан ҳозирча олингани йўқ. Агар шундай маълумот бизга берилган тақдирда Ўзбекистон томон иш бошлайди, бундай ҳолатларда белгиланган қоидалар мавжуд", — деб таъкидлаган агентликка манба.

Туркия Бош вазир ўринбосари Истанбулдаги теракт бошқа ҳужумлардан кескин фарқ қилишини таъкидлаган.

Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролланган ҳужум Янги йил оқшомида амалга оширилди. Калашников атомати билан қуролланган террорчи клубни қўриқлаётган полициячини отиб ташлаган ва 700дан ортиқ киши бўлган клуб биносига кириб бориб у ердаги оломонга қарата ўт очган.

Берилаётган хабарларга кўра, 28-31 декабр кунлари полиция хизмати Туркиянинг турли шаҳарларида ИДга алоқадор 63 жангарини қўлга олган. Ўтказилган сўровлар натижасида ушбу ҳужумга Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олинган.

Туркия ИИВ маълумотига кўра, терактда 39 киши (шу жумладан 16 нафар чет эл фуқаролари) ҳалок бўлганлар. 69 киши жароҳатланган. Ҳужум уюштирган шахс эса қидирилмоқда.

Теглар:
ИД, Истанбул, Туркия, теракт

Асосий мавзулар