10:02 13 Декабр 2017
Эфир
Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Хекмат Халил Карзай. Архив сурат

Тошкентда ўзбек-афғон маслаҳатларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди

© МИД Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
23221

Бугун Ўзбекистон ТИВида биринчи Ўзбекистон – Афғонистон сиёсий маслаҳатлари бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Хекмат Халил Карзай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Бўлиб ўтган учрашувда томонлар икки тарафлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва келажак истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ҳамда маданий-гуманитар ва бошқа жиҳатлари кўриб чиқилди.

Маслаҳатлар давомида икки мамлакатнинг халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш, келажакда режалаштирилган учрашвлар ҳақида ҳам келишиб олинди.  

Учрашувда Ўзбекистон ва Афғонистон орасидаги муносабатларни ўзаро ҳурмат билан ва  бир-бирининг манфаатларни ҳисобга олган ҳолда янги даражага кўтариш ҳақида келишиб олинди.

Учрашувда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайед Шахабуддин Тимури ҳам иштирок этди.

Асосий мавзулар