03:06 26 Май 2017
Эфир
Афғонистон

ОАВ: Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида фойдаланилмаган имкониятлар кўп

© Flickr/ Step
Сиёсат
Ҳавола олиш
349 0 0

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 9 январь куни Тошкентда Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Халил Карзай билан учрашди

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Тошкентда Афғонистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Хабарда таъкидланишича, мулоқот чоғида мамлакатлар ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаришдан манфаатдор экани таъкидланган. Икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи юзасидан фикр алмашилган.

"Ўзбекистон Афғонистондаги қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан Ҳайратондан Мозори Шарифгача темир йўл линияси қурилган. Мамлакатимизнинг кўмаги билан Афғонистонда кўприклар, юқори вольтли электр линиялари, оптик толали кабель линиялари, сув таъминоти тармоғи барпо этилган. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп", — дейилади хабарда.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон – Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтган.

Тадбирда мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар каби соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Афғонистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳам музокара ўтказган.

Теглар:
Афғонистон, Камилов

Асосий мавзулар