14:02 20 Октябр 2017
Эфир
Ўзбекистон ТИВ биноси, архив сурат

Россия ва Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашуви бўлиб ўтди

© Facebook
Сиёсат
Ҳавола олиш
55534

2017-йилнинг 19-январ куни Москва шаҳрида Ўзбекистон-Россия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Музокараларда Россия томонидан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Василий Небензя бошчилигидаги делегация иштирок этган.

Мулоқот давомида МДҲ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон-Россия кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Маслаҳатлашувларда Тошкент шаҳрида МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлисига ва икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёнига алоҳида эътибор қаратилган.

Асосий мавзулар