14:02 20 Октябр 2017
Эфир
Ўзбек аёллари

Ўзбекистондаги бир партия аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш учун курашмоқчи

© Sputnik/ Валерий Мельников
Сиёсат
Ҳавола олиш
18044

Кетмонов раислигидаги партия фракцияси Мирзиёевнинг 14 январ куни сўзлаган маърузасини муҳокама қилиб, ўз олдига қўйган устувор вазифалар ҳақида сўзлади

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси Мирзиёевнинг 14 январ кунги маърузаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар қилган "Жаҳон" АА.

Партия йиғилиши Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган.

Тадбирда сиёсий партиялар фаолиятини янада ривожлантириш, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан ҳам таклифлар билдирилган. Уларнинг муаммоларини эшитиш, турмуш шароитларини яхшилашга доир дастурлар ижросини таъминлаш лозимлиги қайд этилган.

Тадбирда шунингдек, раҳбарлар фаолиятини танқидий таҳлил қилиш лозимлиги, мансабдорлар қатъий интизомга риоя қилишлари кераклиги, уларнинг бошқарув самарадорлигини кучайтирилиши кераклиги ҳақида гапирилган.

Теглар:
танқид, партия мажлиси, Хатамжон Кетмонов, Мирзиёев

Асосий мавзулар