12:36 17 Октябр 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, архив сурат

Мирзиёев хонадонларга кириб, халқ турмуш шароитлари билан яқиндан танишди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (71)
3758102

Мирзиёев бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка қишлоқ ва овулларга кириб борамиз, дея берган ваъдасининг устидан чиқди

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг ўтган йилнинг ноябрида сайловолди дастури билан Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида бўлган ва "Бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка қишлоқ ва овулларгача кириб борамиз. У ерда истиқомат қилаётган одамларнинг дардини эшитамиз, муаммоларини ҳал қилишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқамиз ва ижросини қатъий назоратга оламиз", деб айтган эди.

У берган ваъдасининг устидан чиқди.

Мирзиёев Ўзбекистон халқининг ҳаёт даражаси билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20-январ куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Президент республикадаги шифохоналар шароити билан ҳам танишган. Шифокорлар билан мулоқотда малакали тиббий кадрлар етиштириш, шифохоналар қуришда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос иқлим шароитидан келиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашган.

Президент одамлар бошланган ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис қилиши учун жорий йил якунигача 40 кўп қаватли турар-жой биноси барпо этиш ва фойдаланишга топшириш тўғрисида кўрсатма берган.

Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюрди
Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (71)
Теглар:
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, назорат, Қорақалпоғистон, мактаблар, Шавкат Мирзиёев

Асосий мавзулар