07:54 21 Август 2017
Эфир
Остона шаҳри. Архив сурат

Сурия мухолифати вакиллари Остонага етиб келди

© Sputnik/ Михаил Воскресенский
Сиёсат
Ҳавола олиш
52861

Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро музокаралар Остонада Россия, Туркия, Эрон ва БМТнинг махсус вакили иштирокида 23-24 январ кунлари бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Сурия мухолифати вакиллари музокараларда иштирок этиш учун Остонага етиб келишди, деб хабар қилди Қозоғистон ТИВ матбуот котиби Ануар Жайнаков.

Россия ва Қозоғистон ташаббуси билан ташкил қилинган, Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича харқаро музокаралар Остонда 23 январ куни бошланиши кутилмоқда.

«Музокаралар 23 январ соат 13:00 да бошланиб 24 январ тахминан 13:00 да тугаши режалаштирилган… Шуни айтиб ўтиш керак-ки, музокаралара ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади. Матбуот анжумани ўтказиш ҳақида алоҳида хабар қилинади", — дейилган Қозоғистон ТИВи расмий хабарида.

Ушбу музокараларда иштирок этиш учун Россия, Туркия, Эрон вакиллари ҳамда БМТ бош котибининг махсус вакили Стаффан де Мистура Қозоғистон пойтахтига аллақачон етиб келишган.

Асосий мавзулар