17:25 18 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов, архив сурат

Камилов Афғонистон президентига Мирзиёев мактубини етказди

© Sputnik/ Григорий Сысоев
Сиёсат
Ҳавола олиш
39061

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон Президентига Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга расмий ташриф буюриш таклифи қайд этилган шахсий мактубини етказди

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. 2017 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан Қароргоҳи "Арг" саройида қабул қилинди, деб хабар берган Ўзбекистон ташқи ишлар матбуот хизмати.

"Вазир Афғонистон Президентига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга расмий ташриф буюриш таклифи қайд этилган шахсий мактубини етказди", — дейилади хабарда.

Мулоқот давомида турли йўналишларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Учрашувда ўзаро аҳамият касб этадиган халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Теглар:
сиёсий маслаҳатлашув, Ашраф Ғани, Камилов

Асосий мавзулар