05:36 23 Октябр 2017
Эфир
Президент РФ В. Путин принял участие в саммите АТЭС в Перу

Шавкат Мирзиёев Вьетнам президентини Ўзбекистонга таклиф қилди

© Sputnik/ Михаил Климентьев
Сиёсат
Ҳавола олиш
47066

Вьетнам президенти икки мамлакат орасида тўқимачилик, фармацевтика, фермерчилик, пойабзал саноати ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантирилиши мумкинлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Вьетнам пойтахти Ханойда Ўзбекистон Бош вазирининг қишлоқ ва сув хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари Зойир Мирзоев Вьетнам президенти Чан Дай Куанг билан учрашув ўтказди, ut.uz хабарига асосан.

Зойир Мирзаев Чан Дай Куангга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Ўзбекистонга таклифномасини топширди.

Бўлиб ўтган учрашув давомида Вьетнам президенти Ўзбекистон ва Вьетнам орасида тўқимачилик, фармацевтика, фермерчилик, пойабзал саноати ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантирилиши мумкинлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзоев ҳам ушбу фикрга қўшилиб, Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва молия-сармоя соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Ўзбекистон ва Вьетнам орасида савдо-муносабатлари 37,42 млн $ ни ташкил қилди.

 

Асосий мавзулар