10:03 24 Сентябр 2017
Эфир
Путиннинг Ўзбекистонга сафари

Мирзиёев ва Путин учрашуви апрел ойига белгиланди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Сиёсат
Ҳавола олиш
1612162

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш билан бирга, Россия парламенти вакиллари билан ҳам учрашишни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк президентлик сафарини Россиядан бошлайди.

Ўзбекистон раҳбари Москвага 2017 йилнинг апрелида ташриф уюштиришни режалаштирган, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Айни дамда Ўзбекистон томон сафага тайёргарлик жараёнини бошлаб юборган. Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш билан бирга, Россия парламенти вакиллари билан ҳам учрашишни режалаштирган.

"Бугунги кунда стратегик ҳамкорлар бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси барча турда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратадилар. Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори сифатида барқарор ўринни эгаллаган. 2016 йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 4,2 миллиард долларни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярмида Нурсултон Назарбоевнинг таклифи билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга сафар қилишни ҳам режалаштирган.

Теглар:
Ўзбекистон, Россия, Мирзиёев, Путин, сиёсат

Асосий мавзулар