12:35 28 Феврал 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, архив сурат

Мирзиёев фармони билан Ўзбекистондаги бир вазирлик тугатилди

© ИА "Жахон"
Сиёсат
Ҳавола олиш
215673

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўз иш фаолиятида кўп ҳолларда барча мавжуд ресурс ва имкониятларини байрамлар маданий тадбирларини ўтказишга ва муҳим халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришга йўналтириш билан чегараланиб қолган. Юзага келган салбий ҳолатларни бартараф этиш учун вазирлик фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлди

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" фармонни имзолади.

Маданият ва спорт соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигининг танқидий таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан мутасадди орган сифатида ўз олдига қўйилган кенг кўламли масалаларнинг тўлиқ ижроси таъминланмаган, айниқса, давлат бошқаруви ва жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мазкур соҳада мувофиқлаштириш, маданий-маърифат ва спорт-соғломлаштириш муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича ишлар етарли даражада олиб борилмаган.

Бундан ташқари, ҳаётий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, битта вазирликда маданият ва спорт каби иккита кўпқиррали ва мураккаб соҳаларнинг бирлаштирилиши оммавий жисмоний тарбияни ривожлантириш, истиқболли спортчиларни саралаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда театр, мумтоз мусиқа ва бошқа санъат турларини кенг оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини юксалтириш имконини бермаяпти.

Натижада Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўз иш фаолиятида кўп ҳолларда барча мавжуд ресурс ва имкониятларини байрамлар маданий тадбирларини ўтказишга ва муҳим халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришга йўналтириш билан чегараланиб қолган. Юзага келган салбий ҳолатларни бартараф этиш учун вазирлик фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлди.

"Ўзбекистон Републикаси Президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш, ушбу соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини кескин ошириш, Ўзбекистон халқининг бой ва ўзига хос маданияти, санъати ва ижодини янада ривожлантиришни таъминлаш, аҳолининг кенг қатлам ўртасида маънан ва ахлоқан комил инсон бўлишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга интилишни рағбатлантиришга йўналтирилган", — дейилади Фармонга келтирилган шарҳда.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилади ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилади.

Теглар:
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон, фармон, Мирзиёев

Асосий мавзулар