Шавкат Мирзиёев Туркманистонга расмий сафар билан жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6 март куни давлат ташрифи билан Ашхободга жўнаб кетди, деб хабар қилди Ўзбекистон республикаси матбуот-хизмати.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев биринчи расмий сафарини нега Россиядан эмас, Туркманистондан бошлаяпти?
Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0