Туркманистонда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатиляпти

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишЎзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Гурбагули Бердимуҳаммедовги Ўзбекистоннинг биринчи президенти шарафига қўйилаётган ҳайкал учун миннатдорчилик билдирди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга уюштирган расмий сафари давомида Гурбангули Бердимуҳаммедовга Ислом Каримов шарафига қўйилаётган ҳайкал учун миннатдорчилик билдирди.

Ҳайкалнинг очилиш маросими икки давлат раҳбари иштирокида сешанба куни Лебоп вилоятида бўлиб ўтади.

Ашхобод аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб келди
"Мен Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов шарафига ҳайкал очилаётгани учун сиздан миннатдорман. Сиз ўша оғир дамларда бизнинг ёнимизда бўлдингиз. Сиз барча айтган ишларингизни бажардингиз. Эртага биз Ислом Каримов шарафига ҳайкал ва Ўзбекистоннинг биринчи президенти номига кўча очилиши маросимини ўтказамиз", — деди Мириёев.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимухамедов Ашхобод шаҳрида юзма-юз музокаралар ўтказган. Музокаралар "Ўғузхон" президент саройи комплексининг икки томонлама музокаралар залида бўлиб ўтди. Давлат раҳбарларининг ёлғиз мулоқоти расмий суратга тушиш маросимидан сўнг ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Туркманистон Бугун" давлат ахборот агентлиги. 

Президент Гурбангули Бердимухамедов олий меҳмонга давлат ташрифи билан Туркманистонга келиш таклифини қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг қайд этишича, бу ташриф туркман-ўзбек муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга туртки бўлади. Бунга дўстлик ва яхши қўшничилик, ўзаро фойдали ҳамкорлик пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Гурбангули Бердимухамедовга Туркманистонга таклиф қилгани ва ажойиб қабул учун ташаккур изҳор қилар экан, давлатлараро мулоқотнинг ўзаро ҳурмат ва амалий моҳиятга эга юқори даражасини қайд этди. Шавкат Мирзиёев ушбу ташриф улкан салоҳиятга эга икки томонлама ҳамкорликка янги туртки беришини таъкидлади.

Церемония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ҳайкали Оқсарой қароргоҳи қаршисига ўрнатилади
Давлат раҳбарлари ўзбек-туркман ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўз юритишди. Президентлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини қайд этишар экан, гуманитар-маданий алоқаларни кучайтириш зарурлигини ҳам алоҳида уқдиришди.

Томонлар учрашув чоғида минтақавий ва халқаро сиёсатдаги қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди. Музокаралар "Султон Санжар" залида кенгайтирилган таркибда давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0