Ўзбекистон ва Қозоғистон замонавий таҳдидларга қарши биргаликда курашишга келишди

© Sputnik . SputnikҚўл бериш
Қўл бериш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон позицияси бир-бирига мос ва ўхшаш эканини тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. 10-март куни Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби В.Жумаканов бошчилигидаги делегация Тошкентда бўлди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегаралари борасида келишиб олди
"Икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва давлат муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтган музокаралар чоғида барқарорлик ва хавфсизликка рахна соладиган замонавий таҳдид ва хатарларга, диний экстремизм, терроризм, ноқонуний миграция ва бошқа хавфларга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Музокаралар халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб масалалари бўйича икки мамлакат позицияси бир-бирига мос ва ўхшаш эканини тасдиқлади", — дейилади хабарда.

Нашрда ёзилишича, юзага келадиган замонавий таҳдид ва хавфларга биргаликда қарши туриш учун ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга доир аниқ таклифлар ишлаб чиқилган.

Икки давлат кўп қиррали муносабатларни 2013-йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома руҳида янада ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланган.

Икки мамлакатнинг хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш ва минтақанинг изчил ривожланишида муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилган.

В.Жумаканов тадбирни юксак савияда ташкил этгани ва ҳар икки томон учун долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилиш имконияти яратилгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган.

Янгиликлар лентаси
0