15:18 24 Март 2017
Эфир
Сергей Лавров и Абдулазиз Камилов

Камилов Лавров билан Мирзиёев ташрифини муҳокама қилди

© МИД РФ
Сиёсат
Ҳавола олиш
399 0 0

Суҳбатда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига режалаштирилаётган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалалри муҳокама қилинди.

 

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан 18 март куни телефон суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбатда Ўзбекисон-Россия кун тартибининг бугунги кун масалалари, ҳамда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига режалаштирилаётган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалалри муҳокама қилинди.

Шунингдек, суҳбатда президентлар учрашувида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳалари бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз 2017 йилнинг апрел ойи охирида Шавкат Мирзиёев Россияга президент азифасида ўзининг биринчи давлат ташрифини амалга оширади.

 

Асосий мавзулар