Шавкат Мирзиёев 4 апрелда Москвага учиб кетади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишВладимир Путиннинг Ўзбекистонга сафари
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга сафари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий даражада бўлиб ўтадиган музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш чоралари белгилаб олинади ва бир қатор халқаро ва ҳудудий муаммолар борасида фикр алмашилади.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрел куни Владимир Путин билан учрашади, деб хабар қилмоқда Кремл матбуот хизмати.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путин таклифига кўра 4-5 апрел кунлари Россияга давлат ташрифи билан келади", — дейилган Кремль расмий хабарида.  

5 апрелда Олий даражада бўлиб ўтадиган музокараларда икки томонлама муносабатларнинг асосий масалалари муҳокама қилиниб, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш чоралари белгилаб олинади.   

Ундан ташқари, бир қатор халқаро ва ҳудудий муаммолар борасида  фикр алмашиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0