Шавкат Мирзиёев Кремлда Владимир Путин билан учрашди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишШавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Кремлда учрашди
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Кремлда учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин таклифига биноан 4 апрел куни Москвага расмий давлат сафарини уюштирди

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 4 апрел куни Ўзбекистон президенти самолёти Москва шаҳрининг "Внуково-2" аэропортига келиб қўнди.

Икки давлат байроқлари билан безатилган "Внуково-2" аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон раҳбарини Россия Федерацияси ҳукумати аъзолари кутиб олди.

Премьер-министр РФ Д. Медведев встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Медведев: мазкур ташриф ўзаро муносабатларнинг янги саҳифасини очиб беради
Мирзиёев Россияга давлат ташрифи давомида Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев билан учрашди.
Айни вақтда Кремлда Мирзиёев ва Путин учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Кремлда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Россия давлат мадҳиялари янгради. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Россия раҳбари Ўзбекистон президентига мурожаат қилар экан қуйидаги гапларни айтди:

"Ҳурматли Шавкат Миромонович, ҳурматли дўстлар, ҳамкасблар! Сизларни Кремлда кўриб турганимдан мамнунман. Вақт ажратиб Россияга ташриф уюштирганингиздан бағоят хурсандмиз. Бу сизнинг энг олий даражадаги, давлат мақомига эга биринчи ташрифингиз, — деб таъкидлади Путин. — Тўғри, бу ерда протоколга оид нарсалар кўп, лекин биз Сизнинг ушбу ташрифингиз давомида қандай тўхтамга келишимиз муҳимроқ.

Ҳозир, бу ерга келаётганда, йўлда, шу ҳақда айтилди. Ҳамкасбларимиз жуда фаол ишларни амалга оширдилар, бир тўплам ҳужжатларни тайёрлаб қўйдилар. Лекин гап бугун имзоланадиган ҳужжатларда ҳам эмас, балки бу ҳужжатларнинг мазмунида. Гап ҳақиқатан ҳам Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи, жиддий ўзгаришлар ҳақида бормоқда.

Умуман олганда ҳозирнинг ўзидаёқ ўтган давр мобайнида, ҳар ҳолда Сиз президент этиб сайланган қисқа давр ичида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларимизда муҳим ўзгаригшлар юз бераётганини, фаолликни сезяпмиз. Сиз ҳар вақт буларга алоҳида эътибор билан қарадингиз.

Таъкидлаш жоизки, умуман олганда савдо айланмасини юқори даражада ушлаб турибмиз, айрим позицияларда у ниҳоятда, ҳайратланарли даражада ўсиб бормоқда", — деди Путин.

Panzer T-90 - Sputnik Ўзбекистон
Россия билан шартномага кўра Ўзбекистон учинчи давлатларга қурол етказмайди
Ўзбекистон президенти бу ўсиш оорасида ҳатто 260%лик кўрсаткич қайд этилганини қўшимча қилди.

Шундан сўнг Владимир Путин Ўзбекистон Россия учун минтақадаги муҳим позиция эканини қайд этди. Ва Ўзбекистон президентини кўриб турганидан ҳақиқатда хурсандлигини яна бир карра изҳор қилди.

"Нафақат умид қиламан, балки ишонч билан айтаманки, Сизнинг бугунги ташрифингиз, бизнинг биргаликдаги ишимиз иккиёқлама муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади", — дея ўз мурожаатини якунлади Путин.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига мурожаатини Санкт-Петербургда юз берган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдиришдан бошлади.

"Терактда қурбон бўлганларнинг яқинларига, қариндошларига ҳамдардлик билдиришдан бошламоқчиман. Санкт-Петербургда рўй берган ҳодиса — барчамиз учун оғриқ. Террорнинг на сарҳади, на миллати бор. Яна бир карра таъкидламоқчиман, бу масалада биргаликда, уюшган ҳолда ўта кескин чораларни кўришимиз даркор. Мен терактда қурбон бўлганларнинг оилаларига, яқинларига ва шахсан Сизга ўз ҳамдардлигимни билдираман", — деди Мирзиёев.

Спецслужбы у метро Петербурга после взрыва - Sputnik Ўзбекистон
Терактда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор
Шундан сўнг Ўзбекистон президенти Россия раҳбарига таклиф учун миннатдорчилик билдирди.

"Албатта, энг аввало Россияга давлат ташрифи билан таклиф этганингиз учун ўзимнинг миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ўйлашимча, бизнинг ташрифимиз, Сиз аввалроқ айтиб ўтганингиз каби катта ўзгаришлардан белги

Самарқандга ташрифингиз давомида барча йўналишлар бўйича сиз билан ишончли, очиқ мулоқот ўтказган эдик. Ҳақиқатан ҳам, мана шу қисқа вақт ичида кўп ўзгаришлар бўлди. Сизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман: сиз билан нимагаки келишган бўлсак, амалга ошмоқда. Қолаверса, бугун сиз билан имзолайдиган ҳужжатлар тўплами ҳам бундан дарак беради.

<…> Сиз жуда тўғри таъкидладингиз, Афғонистон, Афғонистондаги тинчлик айниқса бизлар учун, Ўзбекистон учун жуда муҳим. Афғонистондаги тинчлик ва осойишталик жуда муҳим. Биз Россия Афғонистон бўйича олдинга йўналтираётган барча ҳаракатларда ёрдам қилишга ва қўллаб қувватлашга тайёрмиз. <…>

Сизга бу меҳмондорчилик учун яна бир ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Музокаралар давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0