Жиззах вилоятининг Дўстлик туманига янги ҳоким тайинланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийБўш кресло
Бўш кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах вилояти ҳокимлиги раҳбарияти таркибида қатор ўзгаришлар рўй берди

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. 12 апрель куни халқ депутатлари Дўстлик  туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Жиззах вилояти матбуот-хизмати. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент буйруғи: барча қонунлар ўз вақтида, сифатли ва сўзсиз бажарилсин
Таъкидланишича, сессияда вилоят ҳокими Улуғбек Узаков сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида мулоҳаза юритган.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Арипов Акрам Оромович Дўстлик тумани ҳокими этиб тасдиқланган. А.Арипов шу вақтгача Жиззах вилояти ҳокимининг  қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Туманни бир неча йиллар бошқарган  Бабабеков Абдусаттор Рахмонович ўз вазифасидан озод этилган.

Шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Холматов Рустам  Қурбонназарович тайинланганлиги хабар қилинган.

Бўш кресло - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тўрт вилоят ҳокими янги ўринбосарларга эга бўлади
Холматов Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Оққўрғон" ширкатлар бирлашмаси бош иқтисодчиси,  Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари – вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокими,  "Пахтасаноат Илмий Маркази" акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш ва иқтисод бўлими бошлиғи, шу акциядорлик жамияти бошқаруви раиси маслаҳатчиси, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими лавозимларида меҳнат қилган.

У эгаллаб турган лавозимда шу вақтгача Дўстлик тумани ҳокими Арипов Акрам Оромович фаолият юритаётган эди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни кенгайтирилган видеоселекторда Шавкат Мирзиёев томонидан Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акрамжон Анорқулович лавозимидан озод этилган эди. Ундан ташқари, шаҳар прокурори, солиқ бошлиғи ва ички ишлар бошлиғи ишдан олинган.

Янгиликлар лентаси
0