Мирзиёев Чилонзор туманидаги саноат корхоналари, ижтимоий объектларга ташриф буюрди

© ИА "Жахон"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлати раҳбари бу ерда импорт товарларни маҳаллийлаштирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар фаолияти билан танишди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, Мирзиёев Чилонзор туманидаги "Реле ва автоматика" акциядорлик жамиятига ташриф буюрган.

Акциядорлик жамиятининг умумий ер майдони 3,91 гектар, ишлаб чиқариш майдони 2,26 гектар. Бу ерда юзга яқин турдаги металл ва пластмасса буюмлар, паст кучланишли қурилмалар тайёрланмоқда, шу йўналишда хизматлар кўрсатилмоқда. Ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун яхши имконият, зарур инфратузилма мавжуд.

Жамиятнинг бўш турган бинолари негизида технопарк ташкил этилиб, 2017-2018 йилларда 10 инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар натижасида бу ерда касса ва терминал учун қоғозлар, трикотаж маҳсулотлари, гидравлика мойлари, пластик труба ва фитинглар, пропилен қоплар, мебель, акрил ва канцелярия товарлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Давлати раҳбари бу ерда импорт товарларни маҳаллийлаштирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0