21:39 27 Апрел 2017
Эфир
Бўш кресло

Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани ҳокимини лавозимдан олди

Sputnik / Михаил Воскресенский
Сиёсат
Ҳавола олиш
266 0 0

12 апрел куни Ўзбекистон раҳбари Чилонзор туманига ташриф буюрган эди. Президент ташрифидан сўнг Чилонзор тумани ҳокими лавозимдан кетган. Ҳозирча ушбу лавозимга ҳеч ким тайинланмаган

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 апрель кунги ташрифи давомида Чилонзор тумани ҳокими Мирҳидоятов Тоҳир Шаропович ишдан олинган. У билан бирга туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимини тарк этган.

Чилонзор тумани ҳокимияти биносида бўлиб ўтган мажлисда Мирҳидоятов бошчилигидаги раҳбарлар тумандаги инфратузилманинг қониқарсизлиги, йўлларнинг ҳолати учун президент томонидан кескин танқид қилинган. Президент Чилонзор тумани аҳолисидан жуда кўплаб шикоятлар тушгани ҳақида эслатиб ўтган.

Ҳозирча туманга янги ҳоким тайинланмади.

Туман ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермуҳамедов ўрнига эса подполковник Шавкат Тоҳирович Мавлонов тайинланган. Туманнинг янги прокурори ва янги солиқ бошлиғи ҳақида маълумот йўқ.

Бундан олдинроқ, 30 март куни ўтказилган видеоселекторда ҳам Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани раҳбарияти шу тартибда ишдан олинган эди.

Асосий мавзулар