16:25 11 Декабр 2017
Эфир
Ўзбекистон ИИВ Академияси

Ички ишлар Академиясида сиртдан ўқиш мумкин бўлади

© podrobno.uz
Сиёсат
Ҳавола олиш
166123

Академия келгуси ўқув мавсумида қабул квоталарини ҳам ошириши мумкин. Бу билан соҳа вакилларининг профессионал тайёргарлик кўриши ва таълим олишига имконият пайдо бўлади

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академиясида айни вақтда вазирлик тузилмаларида фаолият олиб бораётган ходимлар учун сиртдан таълим олиш имкониятини яратишни режалаштирмоқда.

Академия келгуси ўқув мавсумида қабул квоталарини ҳам ошириши мумкин. Бу билан соҳа вакилларининг профессионал тайёргарлик кўриши ва таълим олишига имконият пайдо бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 апрел куни "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Ички ишлар органлари мамлакат фуқароларини хизматга қабул қилиши ҳақида хабар қилган эдик.

ИИВ ўз сафига Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриб, истиқомат қилувчи, ўрта, ўрта-махсус, ва олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли, бир ойлик ёки олий уқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган ва ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хизматга қабул қилиши эълон қилинган эди.

Асосий мавзулар