21:41 27 Апрел 2017
Эфир
Президент Киргизской Республики Алмазбек Атамбаев

Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга келади

Фотохост-агентство
Сиёсат
Ҳавола олиш
40510

Ташриф давомида президентлар ўзбек-қирғиз чегараси борасида шартнома имзолаши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифини тайёрламоқда деб хабар қилди KNEWS агентлиги Қирғизистон Ташқи Ишлар вазирлиги хабарига асосан.

Айни дамда Қирғизистон ТИВи Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўрмоқда. Олдин белгиланган  режага кўра, икки мамлакат ишчи гуруҳлари чегара масалалари бўйича музокаралар олиб бормоқда.

 

"Ташрифнинг аниқ санаси ҳали эълон қилинмаган. Атамбаев Ўзбекистонга 2016 йилнинг 24 декабрида келган эди. Ўшанда Қирғизистон президенти Самарқандда Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди", — дейилган хабарда.  

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўтган ҳафтада ўзбек-қирғиз чегарасининг 1000 километрлик бўлаги бўйича келишишувга эришилганини хабар қилган эди. Шунингдек, Камилов икки мамлакат президентлари Тошкентда учрашиб чегаранинг келишилган ушбу бўлаги борасида шартнома имзолашга қарор қилишганини хабар қилган эди.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

 

Асосий мавзулар