21:40 27 Апрел 2017
Эфир
Қирғизистон чегарасидаги ҳарбий хизматчи

Ўзбекистон 21 объектни Қирғизистонга қайтарди

© Sputnik/ Табылды Кадырбеков
Сиёсат
Ҳавола олиш
166809

Қирғизистон Ҳукумати раиси ўринбосари Жениш Разаков маълумотларига кўра, Ўзбекистон шу вақтгача фойдаланган 21 объект Қирғизистон юрисдикциясига қайтарилган

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси ҳамда жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси қўшма мажлисида Қирғизистон ҳукуматининг 2016 йил учун ҳисоботини кўздан кечиришмоқда, деб хабар берди knews.kg.

Қирғизистон Ҳукумати раиси ўринбосари Жениш Разаков тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистон шу вақтгача фойдаланган 21 объектни Қирғизистон юрисдикциясига қайтарган.

"Қозоғистон ва Хитой билан чегарани делимитация (чегараларни белгилаш, таҳр.) ва демаркация (чегарани аниқлаш бўйича ажратувчи белгини ўрнатиш, таҳр.) масаласи якун топди. Айни вақтда Ўзбекистон ва Тожикистон билан фаол иш олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикаси билан умумий давомийлиги 1379 км ташқил қилувчи чегаранинг 1054 км тавсифланди. Шунингдек, аввалига Ўзбекистон тасарруфида бўлган 24 объект Қирғизистон юрисдикциясига қайтарилган", — деб қўшимча қилган Разаков.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

Асосий мавзулар