Мирзиёев фармони билан янги қўмита тузилди

© PixabayИмзо
Имзо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 18 апрель куни "Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштирилган корхоналар ва рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Самарқанд раҳбарларига зўр таклифлар киритди
Фармонга кўра, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хусусийлаштирилган корхоналар ва рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Давлат қўмитасига айлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

тармоқлар, ҳудудлар ва турли хусусийлаштириш шакллари бўйича муттасил янгиланиб турувчи маълумотлар базасини ҳамда хусусийлаштирилган обектлар реестрини, шунингдек, давлат активлари реестрини шакллантириш;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолияти молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда доимий асосда таҳлил қилиб бориш, бунинг асосида фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш ётган ва самарасиз фойдаланилаётган обектлар ҳамда ер участкаларини аниқлаш;

илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш ётган ва қурилиши тугалланмаган обектларни аниқлаш;

Ўзбекистонда яна бир вазирлик қайта ташкил этилади
янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида аниқ хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлаш;

Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хусусийлаштирилган обектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа фанларни касб-ҳунар коллежлари базасида ўтказиладиган курсларда ўқитишни ташкил қилиш, бунда тажриба алмашиш учун республикамизда ишлаётган катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;

Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси иш бошлади
банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш ва янги инвесторларни жалб этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришда иштирок этиш;

давлат активларини бошқариш, давлат улушига эга бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятини мониторинг қилиш ва таҳлил этиш, уларда корпоратив бошқарувнинг замонавий ҳалқаро стандартлари ва методларини жорий этиш, шунингдек, давлат активларини хусусий мулкдорларга, шу жумладан, "нол" харид қиймати бўйича сотишнинг очиқ-ойдинлиги ва шаффофлигини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;

монополияга қарши сиёсатни амалга ошириш, рақобатни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, баҳолаш, риэлторлик ва биржа фаолиятини лицензиялаш, реклама бозорини тартибга солиш;

Налоги. Расчеты - Sputnik Ўзбекистон
Давлат солиқ қўмитаси "очиқлик индекси" рейтингида биринчи ўринни эгаллади
кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбар ва мутахассислар, шу жумладан, идоравий тузилмалар раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг иш шакллари ва услубларини такомиллаштириш, зиммасига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун уларнинг масъулиятини ошириш.

Фармонда таъкидланишича, янги қўмитанинг энг муҳим вазифаси хусусийлаштирилган корхоналарни тиклаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда шу асосда янги иш ўринларини яратишдир.

Янгиликлар лентаси
0