Тошкентнинг Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

Oбуна бўлиш
Сергели туманининг аввалги ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев қайси ишга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманига янги ҳоким тайинланди, деб хабар қилди "Кун.uz".

Чиновник с портфелем - Sputnik Ўзбекистон
Юнусобод туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Нашрнинг ёзишича, Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Раҳмонов Бахтиёр Султонович эндиликда ушбу туман ҳокими сифатида иш бошлайди.

"Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди", — дейилади хабарда.

Сергели туманининг аввалги ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев қайси ишга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Бироз олдинроқ Иқтисодиёт вазири ўринбосари Дилмурод Турдиев Раҳматжонович Тошкент шаҳри Яшнобод туманига ҳоким бўлгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0