Мирзиёев Хитойдаги "Бир минтақа - бир йўл" форумида иштирок этишини тасдиқлади

© ИА "Казинформ"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Форум 14—15-май кунлари бўлиб ўтади. Унда БМТ, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Бир минтақа — бир йўл" стратегияси доирасида халқаро ҳамкорлик бўйича олий даражада бўлиб ўтадиган форумда қатнашиш учун Пекинга боради, дея хабар бермоқда uzdaily.

Ўзбекистон ва Хитой туризм бўйича келишув имзолайди
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И брифинг давомида 28 та давлат президентлари ва бош вазирлари ушбу форумда иштирок этишини тасдиқлашганини маълум қилди, деб ёзади нашр.

"Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин таклифи бўйича биз 28 нафар мамлакат ва ҳукумат раҳбарлари тасдиғини олдик", — деган Ван И. Унинг сўзларига кўра, форумда иштирок этишини Ўзбекистон президенти ҳам тасдиқлаган.

Форум 14—15-май кунлари бўлиб ўтади. Унда БМТ, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда.

Ван Ининг таъкидига кўра, ХХР раиси Си Цзинпин форум очилишига бағишланган сессияда иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Вазир қайд этишича, форум якунлари бўйича "Бир минтақа — бир йўл" стратегиясини амалга ошириш доирасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланиши ҳам кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0