23:26 22 Июн 2017
Эфир
Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев

Назарбоев Остона маркази ҳақида: бети ювилган, кети эса тешик

© Sputnik/ Sergey Guneev
Сиёсат
Ҳавола олиш
66130

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун EXPO-2017 ярмаркасига тайёргарлик масалаларида йиғилиш ўтказмоқда. Айтиш жоизки, раҳбарларга мурожаатида қозоқлар етакчиси ўта кулгили ва антиқа ибораларни ишлатмоқда

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Остона ҳокими Асет Исекешевга пойтахт марказидаги ҳароба уйларга ишора қилган, деб хабар қилмоқда қозоқ ОАВлари.

Назарбоев пойтахт ҳокимига эски уйлар акс этган суратларни кўрсатган.

"Пойтахтимиз маркази қандай кўринишдалигини кўриб қўйинг. Қара. Ана у ёқда бизнинг машҳур опера театримиз, кўряпсанми? Бошқа жойлар ҳам бор, шаҳар марказида. (…) Биз нима ҳақда гапиряпмиз? Сайёҳлар ўша жойларга борадилар, суратга олиб, бутун дунёга кўрсатадилар. Юзини ювиб қўйганмизу, кети эса тешик, қара", — деган Назарбоев.

"Келинглар, чуқурроқ ишлайлик. Агар шунга зарурат бўлса, бунинг учун махсус маблағ ажратиб, айнан ҳозирнинг ўзида тартибга келтириш керак. EXPO баҳонасида "тозаланиб" олиш имконияти бор. Агар у бу ерда уйлар қурса, унга арзонга тушади. Коммуникациялар, иссиқлик таъминоти, ҳамма шароит муҳайё. Шаҳарнинг марказий туманларини ғариб турар-жойлардан озод этиш лозим. Агар бунинг учун Парламентда махсус қонун қабул қилиш керак бўлса, келинглар, шундай қилайлик. Чунки бу ер пойтахт, бу ерда бутун мамлакат манфаати мужассам", — қўшимча қилган Назарбоев.

Асосий мавзулар