Мирзиёев ва Назарбаев ўзаро савдони 5 млрд $ га еткизишга келишиб олишди

© Sputnik / Болат ШайхиновШавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев
Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президентлар бизнес субектлари ўртасида бевосита ва узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш, транспорт-коммуникатсия ва транзит салоҳиятини ошириш, ҳудудлараро алоқаларни янада кенгайтириш ҳақида келишиб олишди.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Бўлиб ўтган телефон суҳбатида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев ўзаро товар айрбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга еткизишга келишиб олишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВи.

Президентлар ўтган давр орасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникатсия, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар.

Икки мамлакат вакиллари яқин йилларда бизнес субектлари ўртасида бевосита ва узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш, транспорт-коммуникатсия ва транзит салоҳиятини ошириш ҳисобидан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш ҳақидаги мўлжалини тасдиқладилар.

Шунингдек, ҳудудлараро, авваламбор, чегараолди ҳудудлар ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш, маданий-гуманитар муносабатларни фаоллаштириш ташаббуси ҳам қўллаб-қувватланди.

Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатга оид айрим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари суҳбати самимий ва дўстона, ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида бўлиб ўтди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0