Шавкат Мирзиёев 11-15 май кунлари Хитойда бўлади

© Sputnik / Алексей ДружининПремьер-министр Узбекистана Шавкат Мирзияев
Премьер-министр Узбекистана Шавкат Мирзияев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беш кун давом этадиган сафар доирасида Ўзбекистон президенти Хитойга давлат ташрифи уюштиришни ҳамда «Битта камар - битта йўл» форумида ҳам иштирок этишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 май кунлари давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига боради.

Давлат ташрифи давомида савдо-иқтисодий, инвестицияивй ва хавфсизлик соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорлик муҳокама қилинади.

Давлат ташрифи доирасида Хитой билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда икки мамлакат йирик корхоналари орасидаги тижорий шартномалар имзолаш ва 14-15 май кунлари Пекинда бўлиб ўтадиган «Битта камар — битта йўл» форумида иштирок этиш режалаштирилган.

Айни дамда «Битта камар — битта йўл» форумида 28 мамлакат вакиллари иштирок этиши тасдиқланган. Улар орасида Ўзбекистон, Аргентина, Беларусь, Чили, Чехия, Индонезия, Қозоғистон, Кения, Лаос, Филиппин, Россия, Швейцария, Туркия, Вьетнам президентлари, Камбожа, Эфиопия, Фижи, Юнонистон, Венгрия, Италия, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Польша, Сербия, Испания, Шри-Ланка бош вазирлари ва Мьянма давлат котиби бор.

Форум 15 май куни бўлиб ўтади ва унда умумий ҳисобда 1,2 мингдан ортиқ киши иштирок этади.

Бугунги кунда, Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий ҳамкори ва энг йирик сармоядорларидан биридир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0