Лавров: Трамп жамоаси ишни кўзини биладиган одамлар экан

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГлава МИД России Сергей Лавров и госсекретарь США Рекс Тиллерсон
Глава МИД России Сергей Лавров и госсекретарь США Рекс Тиллерсон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оқ уйда бўлиб ўтган Москва ва Вашингтон учрашувида, Сурия, Фаластин-Исроил, Афғонистондаги вазият ва Украина можаросини ҳал қилиш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан учрашди.

"Ўзаро муносабатларимиздаги мураккабликларга қарамасдан, халқаро кун тартибида турган энг долзарб муаммоларни ҳал қилиш бизнинг мамлакатларимиз қўлидан келади", — деди Сергей Лавров бўлиб ўтган музокаралар якунида.    

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров: Бугун сиёсатда қоида қолмади

Вазир айтишига қараганда, икки мамлакат вакиллари Остонада бўлиб ўтадиган Сурия музокараларининг кейинги босқичи истиқболларини ҳамда Сурияда можаросиз ҳудудлар ташкил қилиш ҳақида фикр алмашган. АҚШ ва Россия вакиллари Сурияда шундай ҳудудлар ташкил қилиниши гуманитар муаммоларни ҳал қилишга ва вазиятни тезроқ сиёсиё йўл билан барқарорлаштиришга ёрдам беришига ишонишди.

Москва ва Вашингтон учрашувида, шунингдек Фаластин-Исроил масаласи, Афғонистондаги вазият ва Украина можаросини ҳал қилишда Минск шартномасига амал қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Лавров айтишига қараганда, Трамп жамоаси, "ишни кўзини биладиган одамлар" экан. Улар муайян муаммоларни ҳал қилиш учун келишишга тайёр. "Қисқаси, ҳозир бизнинг суҳбатимиз Обама маъмуриятига хос, мафкурадан холи бўлган", — деди Лавров.

"Президент Трамп, муаммоларни ҳал қилиш учун, ўзаро манфаатли, прагматик муносабатлар қуришга тайёр эканини билдирди", — деди Россия ташқи ишлар вазири.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Россияга расмий ташриф уюштирди - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Давлат котиби Тиллерсон Россияга ташриф буюрди

Шунингдек, Лавров Путин ва Трамп Германияда бўлиб ўтадиган "Катта йигирматалик" саммити доирасида учрашув ўтказишни режалаштирганини хабар қилди.

Бугун Оқ уйда бўлиб ўтган музокаралар, ёпиқ эшиклар ортида, бир соатдан узоқ давом этди. Музокараларда ташқи ишлари вазирига Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк ҳамроҳлик қилди.

Лавровнинг АҚШга бўлган ушбу сафари Рекс Тиллерсонинг 12 апрел куни Москвага бўлган расмий сафарига жавоб сифатида уюштирилди. Ўшанда Тиллерсон Москвада кун узун музокараларда иштирок этиб сўнгра  Путин билан учрашган эди.

Янгиликлар лентаси
0