Шавкат Мирзиёев Молия вазирининг янги ўринбосарини тайинлади

© PixabayИмзо
Имзо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайдаров Аҳадбек Яҳёбекович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўринбосари этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Тегишли қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган.

Кадровая политика Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Ким, қаерда, қаерга: Ўзбекистондаги кадрлар тизимидаги ўзгаришлар
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Ҳайдаров Аҳадбек Яҳёбекович Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари этиб тайинланди", — дейилган хабар матнида.

Ҳайдаров ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси, бошқарув органларини молиялаштириш бошқармаси ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини бошқариш масалалари комплексига раҳбарлик қилади.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Аҳадбек Ҳайдаров "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки бошқарув Раиси лавозимида фаолият юритган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0