Мирзиёев араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади

© ИА "Жахон"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Хишам бин Мишал бин Сувайлим аль-Сувайлим - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони подшоҳлигининг янги элчиси Абдулазиз Камилов қабулида бўлди
Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 2017-йил 21-май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади.

"Давлатимиз раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан шу йилнинг 19-20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0