Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига етиб келди

© ИА "Казинформ"Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча 20 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида қатнашиш учун Ар-Риёдга етиб келди.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21-май куни Ар-Рийод шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев, прибывший с государственным визитом, во время церемонии встречи в аэропорту Внуково-2 - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Саудияда Раҳмон билан учрашиб, Трамп билан тушликда иштирок этади

Ар-Риёдда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев саммитда учрашишдан ташқари бир неча икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиш режалаштирилган. Улар орасида Ислом Тараққиёт Банки президенти Бандар Ҳажар, Саудия Подшоҳи ва Валиаҳди билан учрашувлар бор.

Ушбу учрашувларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0