Мирзиёев БАА ташқи ишлар вазирини қабул қилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишГорода мира. Дубай
Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф дастурида Ўзбекистон ТИВда музокаралар ўтказиш ҳам ўрин олган

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Бирлашган Араб Амирлиги Ташқи ишлар вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён 24 май куни Тошкентга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев БАА президентига ҳамдардлик билдирди

Ташриф дастурида Ўзбекистон ТИВда музокаралар ўтказиш кўзда кутилган. Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, ушбу музокараларда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирлиги ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Ундан ташқари БАА ташқи ишлар вазири Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йил март ойида Бирлашган Араб Амирлигига Ўзбекистони Биринчи президенти Ислом Каримов томонидан давлат ташрифи амалга оширилган эди. Мазкур ташриф давомида 28 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0