Ўзбекистон президенти нега Душанбе ва Бишкекка бормаяпти

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев, прибывший с государственным визитом, во время церемонии встречи в аэропорту "Внуково-2"
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев, прибывший с государственным визитом, во время церемонии встречи в аэропорту Внуково-2 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон мухбири нима учун Шавкат Мирзиёевнинг хорижга ташрифлари рўйхатида ҳозирча Тожикистон ва Қирғизистон йўқлиги ҳақида мулоҳаза юритди

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik, Антон Курилкин. Шавкат Мирзиёев икки ой ичида еттита хорижий ташрифни амалга оширди: икки мартадан Қозоғистон ва Туркманистонга борди, бир мартадан Россия, Хитой ва Саудия Арабистонига ташриф буюрди.

Бироқ Ўзбекистон президенти икки қўшни давлат — Тожикистон ва Қирғизистонга ҳозирча бормади. Мирзиёев нега қўшни давлатларга ташриф буюрмагани ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбири мулоҳаза юритади.

Иқтисодиёт сиёсатдан устун

Ўзбекистон раҳбарининг барча хорижга ташрифларида иқтисодий масалалар муҳим ўрин тутади —Туркманистон ва Қозоғистонга амалга оширилган ташрифларда давлатлар раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик, савдо ва ўзаро лойиҳалар ҳақида келишиб олишган бўлса, Пекин ва Москвага ташрифларда тўғридан-тўғри инвестициялар ҳақида сўз борди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Бердимуҳамедов ўзаро муносабатларни ривожлантиришга келишиб олдилар

Хитой ва Россия киритадиган инвестициялар миқдори таҳсинга сазовор: бу давлатлар ўзбек иқтисодиётига бир неча ўн миллиардлаб доллар маблағ киритишни режалаштиришган. Ва бу фақатгина инвестициянинг ўзи, бундан ташқари, ҳарбий ҳамкорлик ва хавфсизлик соҳасида келишувлар имзоланди.

Пекинда ҳам, Москвада ҳам инвестиция киритиш учун имконият етарли — бу давлатлар дунёдаги энг юқори ЯИМ кўрсаткичларига эга ва инвестиция учун етарли маблағлар мавжуд — айниқса Хитойда.

Қўшни давлатлар билан эса вазият бирмунча мураккаб. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Қозоғистон ЯИМ даражаси бўйича дунёда 50-ўринда, Ўзбекистон 69-, Туркманистон эса 92-ўринда.

Бироқ Тожикистон ва Қирғизистоннинг ҳолати анчагина аянчли — улар мос равишда 142- ва 147-ўринларни эгаллашган.

Агарда аниқ рақамларга мурожаат қилинадиган бўлса, қирғиз ва тожик иқтисодиёти ўзбек иқтисодиётидан қарийб 10 баравар орқада. Таққослаш учун: Ўзбекистон ЯИМ 66,7 миллиард доллар, Тожикистонники 7,8 миллиард, Қирғизистонники эса 6,5 миллиард.

Бундан ташқари, логистик йўналишлар ва ресурслар нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, Бишкек ва Душанбенинг Тошкентга таклиф қиладиган тайинли нарсаси йўқ, деб ҳисоблайди МДҲ мамлакатлари институтининг Марказий Осиё бўлими мудири Андрей Грозин.

"Тошкент Бишкек ва Душанбе билан ўта зарур йўналишлар бўйича ҳамкорликка муҳтож эмас. Назарий жиҳатдан, ягона энергетика ҳалқаси яратилиши, иқтисодий макон бирлашиши юз бериши мумкин", — дейди у.

Лекин ҳозирча бунга юқори даражада эҳтиёж йўқ. Грозиннинг айтишича, Ўзбекистон иқтисодиёти Душанбе ва Бишкекнинг молиявий имкониятларига қараб қолмаган.

Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Хитойда 23 млрд долларлик шартномалар имзолади

РФА шарқшунослик институтининг Марказий Осиё, Кавказ ва Урал-Волгабўйини ўрганиш маркази илмий ходими, тарих фанлари доктори Станислав Притчин ҳам шу фикрда.

"Фаоллик асосан Ўзбекистонга янги транспорт йўналишлари очишга имкон берадиган, энергетик шериклик бўйича келишиш мумкин бўлган ҳамкорларга қаратилган… Ҳар бир ташриф якунида Ўзбекистонга инвестиция ва технологиялар олиб келадиган қатор инвестицион келишувлар имзоланди", — деди эксперт.

Мазкур вазиятда Тошкент у ёки бу сиёсий йўналишнинг қай даражада манфаатли ва истиқболли эканлигидан келиб чиқади, қолган нарсалар эса иккинчи даражали ҳисобланади.

Мулоқот бор

Шу билан бирга иқтисодий масалалардан ташқари хавфсизлик, чегара ва минтақавий ҳамкорлик масалалари ҳам мавжуд бўлиб, бу йўналишлар бўйича ҳам ўтган йилнинг сентябридан буён вазирликлар даражасида иш олиб борилмоқда.

Ўтган саккиз ой давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масалалари бўйича келишиб олди, ҳамкорлик масаласида бир нечта минтақавий шартномалар имзоланди. Бундан ташқари, Атамбаев ва Мирзиёев ўтган йилнинг кузида Қирғизистон президенти Ўзбекистонга келганида суҳбатлашишган.

Андрей Грозиннинг фикрича, ҳозирча Бишкекка боришга ҳожат йўқ — октябрда Қирғизистонда сайловлар бўлиб ўтади ва амалдаги президент бу сайловларда қатнашмаслигини маълум қилган.

Тожикистон борасида эса Душанбе ва Тошкент ўртасидаги муносабатларга "муз жойидан кўчди" деган ибора ишлатилмоқда — икки давлат транспорт алоқасини тиклашни бошлади, мамлакат раҳбарлари эса мусулмон давлатлари саммитида суҳбатлашишди.

Аэропорт Иссик Кол - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Тошкент-Томчи авиарейсини йўлга қўйиш бўйича музокара олиб бормоқда

Станислав Притчиннинг фикрига кўра, давлатлар ўртасида мулоқотлар бор, лекин улар ўртасидаги муносабатлар тарихини эътибордан қочирмаслик лозим. Ўтган 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Тожикистон ва Қирғизистон билан бир нечта муаммолари пайдо бўлган.

"Қатор масалалар, масалан, Қирғизистон билан чегара борасида мулоқотлар ўтказилди, олдинга силжиш ва ижобий ҳолат кўзга ташланмоқда, лекин Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон билан муносабатларни бирданига ўзгартириб юбориши ҳақида гапиришга ҳозирча эрта… Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан муносабатлари қайта шаклланмоқда, эҳтимол, ташрифлар амалга оширилмаётгани ўзига хос босим бўлиши мумкин", — деб тахмин қилади Притчин.

Ҳайратланарли суперфаоллик

Андрей Грозиннинг эътироф этишича, барча сиёсий ва иқтисодий мақсадлар ортида турган бир нарсани унутмаслик зарур — хорижий ташрифлар жуда кўп вақтни олади ва жисмоний жиҳатдан оғир кечади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев, прибывший с государственным визитом, во время церемонии встречи в аэропорту Внуково-2 - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Саудияда Раҳмон билан учрашиб, Трамп билан тушликда иштирок этади

"Бундай қисқа давр ичида шунча тадбирларни ўтказиш учун президент иш жадвали чўзилувчан эмаслигини англаш лозим. Президентнинг мамлакат ичида ҳам бажарадиган ишлари жуда кўп ва мени бу инсоннинг ташқи сиёсатдаги суперфаоллиги ҳайратга солмоқда — у буларнинг барига қандай улгурмоқда. Бунга катта куч керак" — дейди эксперт.

У ҳали Бишкек ва Душанбега ҳам навбат келишини, фақат бир оз кутиш лозимлигини қўшимча қилди. Шу билан бирга Грозиннинг айтишича, агарда Мирзиёев Душанбега ёки Раҳмон Тошкентга ташриф буюрса ҳам бу қандайдир ўзига хос ён бериш бўлади. Бир марталик ташриф билан барча муаммоларни бирданига ҳал қилишнинг ҳам имкони йўқ. Лекин Ўзбекистон ташқи ва минтақавий сиёсат билан фаол шуғуллана бошлаганлиги эса айни ҳақиқатдир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0