ТИВда Россия элчиси билан учрашув ўтказилди

CC BY-SA 2.0 / t_y_l / P9070968Ўзбекистон ТИВ биноси
Ўзбекистон ТИВ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил апрел ойи бошларида Россияга давлат ташрифи чоғида эришилган икки томонлама келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 2017-йилнинг 8-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Июн-июл ойларида Россияга борадиган Ўзбекистон фуқаролари диққатига
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 4-5-апрел кунлари Россияга давлат ташрифи чоғида эришилган икки томонлама келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи давомида томонлар меҳнат миграцияси бўйича ҳам келишув имзолаган эдилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0