11:06 23 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов

Камилов "Марказий Осиё - БМТ" мулоқотида иштирок этиш учун Ашхободга йўл олади

AFP / YASSER AL-ZAYYAT
Сиёсат
Ҳавола олиш
64 0 0

Ўзбекистон делегацияси Ашхобод (Туркманистон)да бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - БМТ" мулоқотида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси "Марказий Осиё — БМТ" мулоқотида иштирок этади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"2017-йилнинг 13-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги "Марказий Осиё — БМТ" мулоқотида иштирок этади", — дейилган хабарда.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш раислигидаги форумда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этадилар.

Қайд этилишича, томонлар БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини Марказий Осийода амалга ошириш масалалари ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашадилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Асосий мавзулар